Мактаб қонун қоидалари

.

 

1-боб.  Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Устав 329-сонли умумий ўрта таълим муассасасининг (кейинги ўринларда – умумтаълим муассасаси деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Нодавлат умумтаълим муассаси ўз Уставини мазкур Низомга мувофиқ ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши тасия этилади.

2. Умумтаълим муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек,  Халқ таълими вазирлигининг буйруқ, топшириқ
ва кўрсатмаларига ҳамда мазкур Уставга амал қилади.

3. Умумтаълим муассасаси узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини бўлиб, у ўқувчи ёшларга И-ХИ синфлар ҳажмида давлат таълим стандартлари асосида фан асосларидан умумий ўрта маълумот берувчи мажбурий таълим муассасасидир.

4. Умумтаълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади ва ўз Уставига, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга (Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилади), штампга ва бланкаларга эга бўлади.

5. Умумтаълим муассасаси Устави Педагогик кенгашда қабул қилинади, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимида тасдиқланади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органида давлат рўйхатидан ўтказилади.

6. Давлат умумтаълим муассасаларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилади.

Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) эҳтиёжидан келиб чиқиб, болаларнинг таълим-тарбиясига кўмаклашиш мақсадида умумтаълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим хизматлари ташкил этилиши мумкин.

7. Умумтаълим муассасасида таълим олиш тилини танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

8. Умумтаълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимига киритилган Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Янгиҳаёт тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаси ҳисобланади.

9. Умумтаълим муассасаси Тошкент шаҳри,  Янгиҳаёт туманида жойлашган.

 


2-боб. Ўқувчилар соғлиғини муҳофаза қилиш

 

46. Ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш умумтаълим муассасаларига тиббиёт муассасалари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

Тиббиёт ходимлари мактаб раҳбарияти ва педагог ходимлар билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена талабларига риоя қилиш, овқатланиш режими ва сифатига, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш учун масъулдирлар.

47. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебел ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилади.

48. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларини ҳар йилги тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

49. Умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини психологик жиҳатдан таъминлаш мактаб психологлари томонидан амалга оширилади.

50. Оғзаки нутқ нуқсонлари ва товуш талаффузида камчиликлари бўлган ўқувчиларга коррецион-логопедик ёрдам бериш мақсадида умумтаълим муассасасида ўқитувчи-логопедлар (дефектологлар) фаолият юритадиган логопедия шаҳобчаси ташкил этилиши мумкин.

 

 

3-боб. Таълим жараёни иштирокчиларининг

ҳуқуқ  ва мажбуриятлари

 

63. Қуйидагилар таълим жараёни иштирокчилари ҳисобланади:

умумтаълим муассасасининг ўқувчилари (кейинги ўринларда ўқувчилар деб юритилади);

умумтаълим муассасасининг педагоглари (кейинги ўринларда ўқитувчилар деб юритилади);

умумтаълим муассасасининг маъмурияти (директор, директор ўринбосарлари);

ўқувчиларнинг ота-оналари;

 

64. Ўқувчиларнинг ҳуқуқлари:

давлат стандартларига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасасида бепул таълим олиш;

ўз инсоний қадр-қимматларини ҳурмат қилиниши, виждон ва ахборот эркинлигини ҳис қилиши, ўз қарашлари ва эътиқодларини эркин ифода этиш;

турли хил илмий фаолият билан шуғулланиш, семинарлар, анжуманлар, олимпиадалар, кўргазма ва танловларда иштирок этиш;

қўшимча (пуллик ва бепул) таълим  хизматидан фойдаланиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

 

65. Ўқувчиларнинг мажбуриятлари:

Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва қонунларига, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;

мазкур Устав ва ички тартиб қоидаларини сўзсиз бажариш;

давлат таълим стандартлари ҳажмида умумий таълим олиш учун интилишлари;

дарс жадвали асосида дарсларга ўз вақтида келиши, барча дарсларда иштирок этиши, сабабсиз дарс қолдирмасликлари;

ўқув жараёни учун керак бўлган барча жиҳозларни, кундалик дафтари, дарслик, ўқув қўлланмалари ва дафтарларини тўлиқ олиб келиш;

ушбу Уставда белгиланган ўқувчи формасида келиш; 

ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш;

ўз билими ва амалий кўникмаларини мустақил равишда ошириш
ва мустаҳкамлаб боришлари ҳамда умумлаштириш савияларини юксалтириш;

умумтаълим муассасаси ва жамоат топшириқларини бажаришда фаоллик кўрсатиш;

умумтаълим муассасаси мулкини асраб-авайлаш.

 

66. Ўқитувчилар:

ўзи дарс берадиган фанини яхши билиши ва етарли касбий маҳоратга эга бўлиши;

умумтаълим муассасасида ва педагогик жамоа орасида ўз билими, юриш-туриши, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлари, ички ва ташқи маданиятлилиги, намунавий турмуш тарзи, кийиниш маданияти билан бошқаларга ўрнак бўлишлари;

ижтимоий ҳаёт учун мақбул бўлмаган хатти-ҳаракатлар қилишдан сақланишлари, ўқувчиларининг ҳам хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлишлари;

умумтаълим муассасаси обрўси, таълим-тарбия сифати
ва самарадорлигини ошириш йўлида фаоллик кўрсатишлари;

касб маҳоратининг юксак даражада бўлиши, таълим олувчиларнинг ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари даражасида ўзлаштиришларини таъминлашлари;

ўқувчилар шахсини ҳурмат қилишлари ва уларни зўравонликнинг барча кўринишларидан ҳимоя қилишлари;

ўқувчиларни мавжуд қонунларга, меҳнатга, ота-оналарга, маънавий, тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашлари, ўқувчиларни бир-бирини ҳурмат қилиш, аҳиллик ва иноқлик руҳида тарбиялашлари;

машғулот ўтказишга ўз вақтида ва сифатли тайёргарлик кўришлари, ўз касбий малакасини мунтазам равишда ошириб боришлари;

белгиланган муддатларда ёки малака оширишга эҳтиёж туғилганда малака ошириш институтларида ўз касбий маҳоратларини оширишлари, ёш мутахассислар эса ўқув юртини битирганларидан кейин уч йилдан сўнг малака оширишдан ўтишлари; 

методик кенгаш ва метод бирлашмаларнинг фаолиятида ва бошқа шаклдаги услубий ишларда иштирок этишлари;

педагогик кенгаш ва таълим муассасаси маъмурияти томонидан ўтказилаётган мажлисларда иштирок этишлари;

ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан доимий алоқада бўлишлари;

мазкур Устав, ички тартиб қоидаларида белгиланган кийиниш маданияти  талабларига амал қилишлари лозим.

 

67. Умумтаълим муассасаси директори:

умумтаълим муассасаси фаолиятининг барча лавозим йўналишлари бўйича умумий  раҳбарликни амалга оширади;

ўз лавозими бўйича педагогик кенгаш раиси ҳисобланади;

умумтаълим муассасасининг ўқув-тарбия жараёни ва кундалик фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади;

таълим бериш (ўқув-тарбия) ишини ташкиллаштиради, мактабнинг маъмурий-хўжалик (ишлаб чиқариш), молиявий ишини таъминлайди,  хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиш тартибини яратади;

ўз ваколатлари доирасида ҳар бир ходимига улар учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмани беришга ҳақли; 

Педагогик кенгаш билан биргаликда мактабни ривожлантириш стратегияси, мақсадлари ва вазифаларини белгилайди; 

умумтаълим муассасанинг ривожланиш дастурларини, ўқув режалари, курслар, фанлар, ўқув-услубий ҳужжатлар, Устав ва ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш ишларини амалга оширади; 

умумтаълим муассасасининг янги ўқув йилига, куз-қиш мавсумига тайёр бўлишини ташкил этади ва таъминлайди, мактабда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширади, қабул қилиш далолатномаларини имзолайди;

умумтаълим муассасаси фаолияти жараёнида юзага келадиган ўқув-услубий, маъмурий, молиявий, хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этади;

педагог ва бошқа ходимлари ишини режалаштиради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

кадрларни танлаш ва ишга қабул қилиш ишларини амалга оширади, ходимларнинг лавозим мажбуриятларини белгилайди, уларнинг касбий маҳоратини ошириш учун шарт-шароит яратади;

дарс жадвали, ўқитувчиларнинг кундалик ва йиллик  иш режаларини, тарификасия рўйхатлари ва меҳнат таътиллари жадвалларини тасдиқлайди;

ўқувчилар ва ходимларининг саломатлигини муҳофаза қилиш
ва мустаҳкамлаш, соғлом овқатлантириш учун керакли шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди, уларнинг ишини назорат қилади;

жамоа шартномаси бажарилишини таъминлайди, мактаб педагоглар жамоаси, касаба уюшмаси ташкилотига ишлаш учун зарур шароитлар яратади;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

68. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари:

 - директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари умумтаълим муассасаси директорининг тавсиясига кўра туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг мудири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

- директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари умумтаълим муассасаси директори билан ҳамкорликда мактабдаги ўқув жараёнини ташкил этади, мактаб педагоглари жамоасига услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади, ўқув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниши тартибини таъминлайди, ўқув иши бўйича ҳисоботларни юритади ва умумий мажбурий таълим бўйича ишни ташкиллаштиради;

 - директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари бевосита умумтаълим муассасаси директорига бўйсунади.

 

69. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифаларини бажаради:

- педагоглар жамоасининг фаолияти бўйича кундалик ва истиқбол режалаштирилишини ташкил этади;

- ўқитувчилар ва бошқа педагог ходимларнинг ўқув режаларини
ва дастурларини бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

- зарурий ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

- таълим жараёнининг сифатини ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижалари объектив равишда баҳоланишини, тўгараклар ва қўшимча машғулотлар ишини мунтазам назорат қилади;

- педагог ходимлари томонидан ўтказилаётган дарсларни мунтазам таҳлил этиб боради;  

- босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларини ташкил этади;

- ўқув жараёнини ташкил этиш масалалари юзасидан ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни қабул қилади;

- педагог ходимларга янги дастурлар ва педагогик технологияларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқишда ёрдам беради;

- ўқув машғулотлари ва таълим фаолияти бошқа турларининг жадвалларини тузади, вақтинчалик йўқ бўлган ўқитувчиларнинг дарслари сифатли ва ўз вақтида алмаштирилишини таъминлайди, қолдирилган
ва бошқа ўқитувчи ўрнига ўтилган дарсларни қайд қилиш журналини юритади;

- белгиланган ҳисобот ҳужжатлари ўз вақтида тузилишини таъминлайди, педагоглар томонидан синф журналлари ва бошқа ҳужжатлар тўғри ва ўз вақтида юритилишини назорат қилади;

- педагог кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади, уларнинг малакасини ва касбий маҳоратини ошириш ишларини ташкил этади, ўқувчилар билимларини мониторинги ўтказишни амалга оширади;

- услубий бирлашмалар ишига раҳбарлик қилади, ўз малакасини оширади;

- педагоглар ва бошқа ходимларини аттестасиядан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этади;

- педагоглар ва ўқув-тарбия ходимлар таркибининг иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритади, имзолайди ва   директорга топширади;

- директорнинг хўжалик ишлар бўйича ўринбосари иштирокида ўқув хоналари, устахоналар, спорт зали ҳамда ёрдамчи хоналарни паспортлаштиришни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этади;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ҳамда амалий
ва лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмаларда хавфсизлик техникаси бўйича бўлимлар ишлаб чиқилишини ва мунтазам қайта кўриб чиқилишини ташкил этади;

- директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати, сузиш ҳавзалари ва кўча-кўйда ўзини тутиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш услубияти ва тартибини белгилайди;

  - қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

70. Директорнинг маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари:

- директорнинг маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари директорнинг тавсиясига кўра туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг мудири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

- директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари маънавий-маърифий ишларни ташкил қилади, маънавий-маърифий ишларга  умумий услубий раҳбарликни амалга оширади;

- аниқ бир тадбирлар ўтказилганида ўқувчилар билан синфдан
ва мактабдан ташқари ишлашда хавфсизлик техникаси меъёрларига
ва қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоат ташкилотлар билан ҳамкорлик  қилади;

- директорнинг маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари бевосита  умумтаълим муассасаси директорига бўйсунади.

 

71. Директорнинг маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги лавозим вазифаларини бажаради:

- ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар бўйича жорий ва истиқбол режалар тузилишини ва унинг ўтказилишини  ташкил этади;

- синф раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи етакчиси, психолог, кутубхоначи, тўгарак раҳбарлари ва бевосита ушбу директор ўринбосарига бўйсунувчи бошқа ходимларнинг ишини мувофиқлаштиради.

- мунтазам равишда маънавий-маърифий ишлар сифатини, тўгараклар ишини ва мактабдан ташқари тадбирлар ўтказилиши ҳамда тўгарак журналларини юритилишини таъминлайди;  

- маънавий-маърифий йўналишда бевосита ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан ҳамкорлик қилади;

- ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиши (давомат)ни кундалик назорат қилади, сурункали дарс қолдираётган ўқувчиларни ота-оналар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда таълимга жалб этиш чораларини кўради ҳамда белгиланган намунадаги давомат журналини юритилишини таъминлайди;

- вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда профилактик тадбирлар ўтказади;

- муассаса психологи билан биргаликда вояга етмаганлар орасида
ўз жонига қасд қилиш ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказади;

- иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ривожлантириш бўйича  тадбирларни амалга оширади;

- муассаса кутубхоначиси билан биргаликда ўқувчиларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказади;

- ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан соғликни муҳофаза қилиш, йўл транспорт хавфсизлиги
ва бошқа бахциз ходисаларни олдини олиш юзасидан тадбирларни ташкил этади; 

- ўқувчиларнинг мазкур Устав ва ички-тартиб қоидаларида, одоб-ахлоқ қоидаларида белгиланган меъёрларга амал қилиниши устидан назорат қилади;

- ўқувчиларнинг Уставда белгиланган ўқувчи формасида келишлари, ўқув қуролларини тўлиқ олиб келишлари юзасидан назорат ўрнатади;

- қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

91. Умумтаълим муассасасининг халқаро ҳамкорлиги халқаро шартномалар асосида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг малака ошириши ҳамда стажировка ўташи шаклида амалга оширилади.

92. Умумтаълим муассасалари ўқувчиларнинг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан узвий алоқада фаолият кўрсатади.

93. Умумтаълим муассасаларида уларнинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотлар, жумладан сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ташкил этилишига ва фаолият юритишига йўл қўйилмайди.

94. Умумтаълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун талабларига мувофиқ муассис (таъсисчи) томонидан амалга оширилади.

Тугатилган умумтаълим муассасаси муассиси (таъсисчиси) ўқувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошқа умумтаълим муассасаларига ўтказиш масъулиятини олади.

95. Умумтаълим муассасаси тугатилган тақдирда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонун ҳужжатларига ва умумтаълим муассасасининг амалдаги Уставига мувофиқ фойдаланилади.

96. Умумтаълим муассасасининг амалдаги Уставини қайта рўйхатдан ўтказиш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг юристи билан келишилган ҳолда қайта амалга оширилади.

97. Мазкур Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

info@maktab.uz
@329_maktab
@329maktab
/329_maktab